Австралия фуқароси лотереяда 49 Австралия долларига тенг қийматдаги чиптани харид қилиб, Кусаие тропик оролини қўлга киритди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Австралиялик Даг ва Салли Бейц Микронезияда жойлашган ва уларга тегишли бўлган Кусаие оролини сотишнинг ноодатий усулини ўйлаб топди. Улар кимошди савдосини ташкил этишнинг ўрнига лотереяни ўйлаб топди. Унда иштирок этиш учун 49 Австралия долларига тенг чиптадан энг камида бир дона сотиб олиш керак эди.
Ғолиб 26 июль куни аниқланди. Ҳозирги пайтда ОАВларга унинг исми Жошуа эканлиги маълум холос. Бутун орол ундаги курорт билан лотерея ғолиби ихтиёрига ўтади. Бейцлар оиласи шу йўл орқали орол бирор миллионернинг эмас, ўзлари каби кишиларнинг қўлига ўтишини мақсад қилган.
Оролдаги дам олиш масканида 16 хонали меҳмонхона, 5 та автомобиль, юк машинаси ва фургон бор.
Бейцлар оиласи 20 йил давомида ушбу оролда сайёҳлик бизнеси билан шуғулланиб келган. Энди улар оролнинг лотереяда ўйналишидан 2,6 миллион Австралия доллари ишлаб олди.
Изоҳ (0)