Озарбайжоннинг Ширвон шаҳридаги қурол-аслаҳа заводида кучли портлаш содир бўлди ва шундан сўнг ёнғин бошланди. Завод ичида одамлар бўлиши мумкинлигини айтилмоқда, дея хабар беради «Газета.ru».
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш мудофаа саноати вазирлигига қарашли заводда рўй берган. Ҳозирда ҳодиса тафсилотларига аниқлик киритилмоқда. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)