Хитойнинг Xiaomi компанияси Ўзбекистонда сотилаётган смартфонлари рўйхатини 6,44 дюймли, 1920×1080 ўлчамли IPS LCD экранга эга Mi Max фаблети билан тўлдирди. Бу ҳозирги пайтда ҳажми бўйича энг катта Xiaomi смартфони, дея хабар беради «Mobinfo.uz».
Смартфон дисплейи Gorilla Glass 4 шишаси билан қопланган. Гаджет Adreno 510 график тезлаштиргичи, 3 гигабайт тезкор ва 64 гигабайт ички хотирали 6-ядроли Qualcomm Snapdragon 650 процессорига эга. Quick Charge 3.0 тез қувватлантириш хизмати ва бармоқ изларини олиш сканери билан жиҳозланган.
Суратлар сифати учун 16 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли фронтал камералар жавоб беради. 4850 ампер/соатли қувватга эга аккумулятор 13 соат давомида онлайн-видео кўришга имкон беради. Смартфон Android 6.0 Marshmallow’да ишлайди.
Xiaomi Mi Мах Тошкентда 2,2 миллион сўмдан таклиф этилмоқда.
Ушбу қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Дарё» нашри кафолат бермайди. Қурилма ва унинг нархи ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.
Изоҳ (0)