Американинг Verizon Communications Inc. телекоммуникация компанияси Yahoo’ни 4,8 миллиард долларга харид қилиш бўйича олди-сотди шартномаси ҳақида келишиб олди, деб ёзади «Газета.ru».
Бу ҳақда Bloomberg вазият билан таниш бўлган манбасига таяниб хабар берди. Ўзлаштириш ҳақида Verizon 25 июль куни расман эълон қилиши кутилмоқда.
Манба аниқлик киритишича, Yahoo кўчмас мулк объектлари ҳамда интеллектуал мулк активларининг сотуви алоҳида-алоҳида амалга оширилади.
Bloomberg таъкидлашича, Yahoo ўзининг Alibaba Group Holding Ltd ва Yahoo Japan Corp’даги улушларини сақлаб қолмоқчи.
Изоҳ (0)