Tesla Motors ва SolarCity қўшилиш ҳақидаги келишувда силжишга эришди. Бу ҳақда вазият билан таниш манбалар маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Манбаларга кўра, компаниялар дью-дилиженс, яъни инвестиция киритилаётган объектнинг бозордаги ўрни ва молиявий ҳолати ҳақида маълумотлар олишнинг якуний босқичида. Улар яқин кунлар ичида келишувга эришиши мумкин, шу билан бирга, музокаралар муваффақиятсиз якунланиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Tesla қуёш энергияси тизимлари билан шуғулланадиган SolarCity компаниясини сотиб олиш ҳақида ўтган йил июнида таклиф киритди. Таклиф этилган баҳо акция учун 26,5 дан 28,5 долларгача, битимнинг умумий қиймати эса 2,86 миллиард доллардан иборат.
Маълумот учун, Tesla асосчиси Илон Маск SolarCity директорлар кенгаши раиси ва акцияларининг асосий эгаси (22%) ҳисобланади. У икки компаниянинг акциядорлари ҳам келишув учун овоз бериши, бироқ ўзи бундан тийилишини билдирди.
Изоҳ (0)