Беларуснинг «СветлогорскХимволокно» компанияси мобил қурилмалар учун ғилоф ишлаб чиқди, у фойдаланувчини махфий тинглаш ва кузатувдан ҳимоя қилади, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Аввалроқ АҚШ махсус хизматлари собиқ ходими Эдвард Сноуден смартфонлар учун махсус ғилоф ишлаб чиқаётгани, у махсус хизматларга қурилманинг эгасини яширинча кузатиш имконини бермаслиги хабар қилинган эди. Аммо бундай ғилоф аллақачон беларуслик муҳандислар томонидан яратиб бўлинган.
«СветлогорскХимволокно» компанияси ғилофи смартфонни махфий кузатув ҳамда қурилмадан ахборотни учинчи шахсларга жўнатишдан тўлиқ ҳимоялайди. Шунингдек, у мобил алоқанинг барча кирувчи ва чиқувчи сигналларини ҳамда GPS’ни блоклаш орқали телефон эгасининг жойлашган ўрнини аниқлаш имкониятини бермайди.
Ғилоф вискозали ва углеродли матодан қилинган, у қурилма эгасини нурланишдан ҳам сақлайди.
Изоҳ (0)