Норвегиялик шахматчи Магнус Карлсен Испаниянинг Бильбао шаҳрида якунига етиб бораётган Masters финал турнирида 22 июль, жума куни 9-тур доирасида голландиялик Аниша Гирини мағлубиятга учратиб, муддатидан аввал ғолибга айланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мусобақанинг 9-турида, шунингдек, россиялик Сергей Карякин америкалик Хикаро Накамура билан дуранг ўйнади. Хитойлик Вэй И ва америкалик Уэсли Со баҳсида ҳам ғолиб аниқланмади.
Мазкур турнирда ҳар бир ғалаба учун 3 очко, дуранг учун эса 1 очко тақдим этилади. 9-турдан сўнг турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди.
1. Магнус Карлсен (Норвегия) – 16 очко
2. Хикаро Накамура (АҚШ) – 11 очко
3—4. Вэй И (Хитой) ва Уэсли Со (АҚШ) – 10 очкодан
5. Сергей Карякин (Россия) – 8 очко
6. Аниша Гири (Голландия) – 6 очко
Masters финал турнири 23 июль, шанба куни ўз поёнига етади.
Изоҳ (0)