Афғонистон пойтахти Кобулда 23 июль, шанба куни рўй берган портлаш оқибатида 80 киши ҳалок бўлди, 230 киши жароҳатланди. Бу ҳақда, Tolo телеканалига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Илгарироқ 60 дан ошиқ қурбон ҳақида маълумот берилган эди.
Мамлакат ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Сиддиқ Сиддиқийнинг маълум қилишича, уч экстремист намойишчилар оломони ичига кириб олган. Улардан икки нафари эгнидаги портловчи ускунани ҳаракатга келтирган, учинчиси эса полициячилар томонидан ўлдирилган.
ИШИД гуруҳи мазкур теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)