Сицилия бўғозида қутқарилган муҳожирларнинг умумий сони 2150 кишига етди. Бу ҳақда Италия қирғоқ ҳимояси хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Хизматга кўра, қирғоқ ҳимояси, ҳарбий-денгиз кучлари, Европа миссиялари ва жамоат ташкилотлари кемалари фалокатга учраган қайиқларни қутқариш бўйича 18 та операцияни амалга оширди.
Италияга йил бошидан бери келган муҳожирлар сони 60 минг кишидан ошди. Шу билан бирга, айрим ОАВларга кўра, мамлакатнинг жанубий қирғоқларини шимолий Африкадан ажратиб турувчи Сицилия бўғозида 3 минггача бўлган киши ҳалок бўлган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)