Афғонистон пойтахтида содир этилган теракт қурбонлари сони 61 кишига етди, жароҳатланганлар 207 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб, TJournal хабар бермоқда.
Олдинроқ теракт оқибатида 20 киши ўлгани билдирилганди.
Худкуш террорчилардан бири намойишчилар орасида ўзини портлатиб юборди, иккинчисида бомба ҳаракатга келмади, учинчисини эса полиция ўлдирди. Ҳодиса жойида полиция ва тез тиббий ёрдам ишламоқда.
Мазкур теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)