• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон олтин ва газ экспортини кескин оширди

    Жорий йил I ярмида 2024 йил мос даврига нисбатан олтин экспорти 57,2 фоизга, хорижга газ сотуви 50,5 фоизга кўпайди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси таҳлилида қайд этилган.

    Infografika: Statistika qoъmitasi
    Инфографика: Статистика қўмитаси

    Хитой энг катта ҳамкор

    2025 йил I ярмида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 37 млрд долларга етди. Бу 2024 йил мос даврига нисбатан 5,1 млрд долларга (16,1 фоиз) кўп.

    Ярим йилда 16,9 млрд долларлик экспорт (ўсиш 29,1 фоиз), 20,1 млрд долларлик импорт (ўсиш 7 фоиз) амалга оширилган. Ташқи савдо тақчиллиги 3,24 млрд доллар миқдорида шаклланган.

    Хитой Ўзбекистон ташқи савдосида биринчиликни эгаллашда давом этмоқда. Олти ой давомида мазкур мамлакат билан 6 млрд 556 млн долларлик экспорт-импорт операциялари амалга оширилган. Таққослаш учун, ўтган йил мос даврида бу кўрсаткич 5,9 млрд доллар эди.

    Ярим йил мобайнида Россия билан ҳам товар айланмаси ҳажми 6 млрд доллардан ошди (ўтган йил мос даврида 5,7 млрд доллар).

    Учинчи йирик ҳамкор давлат Қозоғистон бўлиб, Ўзбекистон қўшни мамлакат билан 1,34 млрд долларлик олти-сотди қилган. 2024 йил I ярмида бу кўрсаткич 1,45 млрд доллар бўлган.

    Умуман олганда, Ўзбекистоннинг 17,7 фоиз ташқи савдоси Хитой, 16,3 фоизи Россия, 6 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келди.

    Олтин ва газ экспорти кўпайди

    Жорий йил I ярмида Ўзбекистон экспорт тушумларининг 38,4 фоизи олтин сотувидан келган. Мамлакат олти ойда 6,6 млрд долларлик (ўсиш 57,2 фоиз) қимматбаҳо металл экспорт қилди.

    Республика экспорти ҳажмининг деярли тўртдан бир қисми (24 фоиз) хизматлар сотувига тўғри келган. Ярим йил ичида мамлакат 4,05 млрд долларлик хизматлар экспорт қилган (2024 йил мос даврида 3,14 млрд доллар).

    Январь—июнь ойларида чет элга 1,26 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари сотилган. Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 7,5 фоизини ташкил этади. Бироқ 2024 йил мос даврига нисбатан мазкур йўналишдаги ташқи савдолар 17 фоизга қисқарди.

    Ўзбекистон экспортининг 734 млн долларини (4,3 фоиз) минерал ёқилғи ва ёғлаш мойлари сотуви ташкил этган (ўтган йил I ярмида 585,6 млн доллар). Жумладан, олти ойда мазкур туркумга кирувчи табиий газ экспорти 50,5 фоизга кўпайди. Яъни мамлакат бу даврда хорижга 354,9 млн долларлик газ сотди. Ўз навбатида электр токи экспорт ҳажми ҳам 52,5 фоиз ошиб, 100,6 млн долларга етди.

    Ҳисобот даврида озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар экспорти ҳажми 1,2 млрд долларни ташкил этди (ўтган йил мос даврида 846,5 млн доллар). Бу умумий экспортнинг 7,2 фоизига тенг.

    Автомобиль импорти камайди

    Ярим йил мобайнида Ўзбекистонга энг кўп импорт қилинган маҳсулотлар доимгидек машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари бўлди — 6,6 млрд доллар. Аммо мазкур маҳсулотлар импорти ўтган йил мос давридагига қараганда 2,6 фоизга камайган.

    Олти ойда 1,5 млрд долларлик автомобиллар импорти амалга оширилган. Бу 2024 йил дастлабки ярмига нисбатан 8,5 фоизга кам дегани.

    Шунингдек, 1,96 млрд долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар импорт қилинган (ўсиш 14,2 фоизга кўп).

    Ярим йил мобайнида кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар импорти ҳажми 2,6 млрд долларни ташкил этди. Ўтган йил мос даврида ушбу кўрсаткич 2,3 млрд доллар бўлганди.

    Январь—июнь ойларида хизматлар импорти ҳажми 2,1 млрд долларга яқинлашган. Аввалги йил мос даврида бу рақам 1,6 млрд доллар бўлганди.

    25 июл, 17:50   Изоҳ (0)   1021
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 26 июл, 12:30

    Айдан Шенердан Ҳанде Эрчелгача: жаҳонга машҳур турк актрисалари 

    Кино | 26 июл, 12:20

    Трамп ёнғиндан жабрланганларга ажратилган 100 млн доллар йўқолгани ҳақида маълум қилди

    Дунё | 26 июл, 11:50

    “Тошкент шаҳар электр тармоқлари”нинг 28 нафар мансабдори интизомий жавобгарликка тортилди 

    Ўзбекистон | 26 июл, 11:37

    “Барселона” ёзги трансфер ойнасида бошқа футболчи харид қилмайди

    Спорт | 26 июл, 11:36

    K-pop юлдузи бўлиш нархи қанча? Кореялик машҳурларнинг гўзаллик учун қилинган жарроҳлик амалиётлари

    Шоу-бизнес | 26 июл, 11:29

    2032 йилда астероид Ой билан тўқнашиб, Ер орбитасидаги сунъий йўлдошларни шикастлайди — CNN

    Дунё | 26 июл, 11:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.