Ереванда полиция бўлимини эгаллаш ва одамларни гаровга олиш ҳолати бўйича очилган жиноий иш доирасида жиноятга тайёргарлик кўришда кўмак берган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик хизмати матбуот хизматига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
МХХ матбуот хизматига кўра, полиция бўлими ҳудудида бўлган қуролли гуруҳ аъзолари ўз тарафдорларига фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдирадиган ҳаракатлар ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича кўрсатмалар бермоқда. Хусусан, 21 июль куни ёнида ноқонуний қурол, жумладан, граната бўлган шахс, эртасига эса алангаланувчи аралашмани қамал қилинган ҳудудга етказмоқчи бўлган кимса қўлга олинди.
Махсус хизмат қуролли гуруҳга кўмак бериш ниятида бўлган бошқа шахслар ҳам ҳуқуқ-тартибот идоралари кузатувида эканлиги, улар мақсадини амалга оширишига йўл қўймаслик чоралари кўрилаётганини билдирди.
Изоҳ (0)