Афғонистон пойтахтида содир этилган теракт оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 160 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
23 июль, шанба куни тушки пайт «Рўшнои» ҳаракати норозилик намойиши қатнашчилари чодирлари ўрнатилган Кобул марказидаги Дориламон саройи яқинида портлаш содир бўлди. Айрим гувоҳлар учта портлаш содир бўлгани, улардан бирини худкуш аёл амалга оширганини айтмоқда.
Маълумот учун, «Рўшнои» ҳаракати вакиллари Туркманистондан Кобулга тортиладиган электр тармоғи Бомиён ва Вардак вилоятлари орқали ўтишини талаб қилмоқда. Афғонистон ҳукумати бир ой аввал тармоқ Саланг тоғ йўли ва Парвон вилоятидан ўтиши ҳақида қарор қабул қилганди.
Изоҳ (0)