Россиялик саёҳатчи Фёдор Конюхов ҳаво шарида дунё бўйлаб саёҳат бўйича дунё рекордини янгилади: бунинг учун унга 11 кун керак бўлди, дея хабар берди «РИА Новости».
64 ёшли Конюхов саёҳатини 12 июлда Австралиянинг ғарбий қирғоғида бошлади. У ер юзини ҳаво шарида 13 кунда кезиб чиққан америкалик Стив Фоссетнинг рекордини янгилаш ниятида эди.
Конюхов 23 июль, шанба куни янги рекорд ўрнатилиши учун зарур охирги нуқтани кесиб ўтди. Унинг бугун ярим тунда сафарга чиққан манзилида қўниши кутилмоқда. Саёҳатчининг ўғли ва жамоа аъзоси Оскар Конюхов отаси эришган натижани мўъжиза сифатида баҳолади.
Изоҳ (0)