Қирғизистон Олий суди бинога ўрнатилган портловчи қурилма ҳақидаги хабардан сўнг ўз ишини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бишкек шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Олжобай Казабаевнинг маълум қилишича, шаҳар ИИБ навбатчи қисмига Олий суд биносига бомба ўрнатилгани ҳақида аноним қўнғироқ бўлди.
«Текширувни амалга ошириш учун Бишкек ИИБ ва Первомайск тумани ИИБ тергов-оператив гуруҳлари воқеа жойига йўналтирилди ва улар бинони кўздан кечириш ишларини бошлаб юборди. Тегишли текширув ишларини олиб бориш учун мамлакат Қуролли кучлари бош штабининг сапёр ва муҳандислари чақирилди», – дея маълум қилди Олжобай Казабаев.
Милиция ходимлари суд биносига ўрнатилган бомба ҳақида аноним хабар берган кишининг мобил телефон рақамини аниқлашга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)