КХДР 19 июль, сешанба куни баллистик ракеталарнинг учирилиши Жанубий Корея портлари ва аэродромларига превентив зарбалар беришни машқ қилиш доирасида бўлганини маълум қилди, деб ёзади «ТАСС» «Рёнхап» агентлигига таяниб.
«Ҳарбий ўқув машғулотлари доирасида Америка империалистларининг ядро қуроли жойлаштириладиган порт ва аэродромларга превентив зарбалар машқ қилинди», — дейилади Шимолий Корея Марказий телеграф агентлиги хабарида.
Шимолий Корея 19 июль, сешанба куни учта баллистик ракетани учирди. Reuters ёзишича, Scud туридаги ракеталар учирилган, улар Япон денгизи томонга 500—600 километргача учиб борган.
КХДР 9 июль куни Япон денгизи акваториясида Корея ярим оролидан шарқда турган сув ости кемасидан баллистик ракета учирган эди.
Изоҳ (0)