Ироқ бош вазири олти вазирнинг истеъфоси ҳақидаги арзномани тасдиқлади, деб ёзади «ТАСС» унинг матбуот хизматига таяниб.
«Вазирлар кенгаши раҳбари Ҳайдар ал-Ободий нефть вазири, транспорт вазири, уй-жой қурилиши ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири, сув ресурслари вазири, саноат ва минерал ресурслар вазири, шунингдек, ички ишлар вазирининг истеъфосини қабул қилиш тўғрисида қатор буйруқларни имзолади», — дейилади қисқа баёнотда.
Кескин ички сиёсий инқироз Ироқда йил бошидан буён давом этмоқда. Ал-Ободий февралда коррупцияга қарши кураш мақсадида ҳукумат таркибини тўлиқ ўзгартириш режалари ҳақида эълон қилганди.
Изоҳ (0)