Франция Миллий ассамблеяси мамлакатдаги террорчилик хавфи туфайли фавқулодда ҳолат режимини ярим йилга узайтирди, деб ёзади «Газета.ru».
Таъкидланишича, фавқулодда ҳолат режими мамлакат ҳудудида 2017 йил январи охиригача амал қилади.
Аввалроқ Франция собиқ президенти Николя Саркозининг «Республикачилар» партияси фавқулодда ҳолат режимини биратўла олти ойга узайтиришни таклиф қилган ҳамда маъмурий тинтув ўтказиб, компьютер, мобил телефон ва бошқа ахборот сақловчиларни мусодара қилишни қатъий талаб қилиб чиққан эди.
14 июль куни Ниццада содир бўлган ҳужумдан сўнг Олланд мамлакатдаги фавқулодда ҳолат режимини яна уч ойга узайтирганди.
Режим Парижнинг «Батаклан» клубида содир этилган терактлардан кейин киритилган эди.
Изоҳ (0)