SpaceX компанияси 18 июль, душанба куни Халқаро космик станцияси (ХКС)га Dragon кемасини учирди. Falcon 9 элтувчи ракетаси космик юк ташувчи билан АҚШ ҲҲКнинг Флорида штатидаги базасидан учди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Dragon космик юк ташувчисининг орбитал комплекс билан бирикиши 20 июнь кунига режалаштирилган. Dragon кемасининг бортида 2,5 тонна юк, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва илмий тажрибалар ўтказиш учун анжомлар жой олган.
Ҳаво кемаси, шунингдек, тажрибалар учун ХКСга кемирувчиларни ҳамда АҚШнинг тижорат кемалари орбитал комплекс билан бирикиши учун янги узелни етказиб беради.
SpaceX компанияси Falcon 9 элтувчи ракетасини қайта ишлатиш мақсадида унинг қуйи қисмини махсус қўниш мажмуасига қўндирди. Қайд этилишича, ракетанинг қайта ишлатилиши унинг учириш харажатларини камайтиришга хизмат қилади.
Изоҳ (0)