Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Олмаотадаги воқеалар муносабати билан Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини чақирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизматига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Йиғилишда шаҳардаги вазият муҳокама этилиши ва тегишли қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, охирги маълумотларга кўра, Олмаотадаги отишмалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони етти кишига етди.
Изоҳ (0)