Олмаотадаги отишмада уч нафар полициячи ва бир фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ матбуот хизматига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Уч нафар полициячи олинган жароҳатлар туфайли ҳаётдан кўз юмди. Жиноятчи қочишга уриниш чоғида шаҳар фуқаросининг енгил автомобилини эгаллаб олди. Машина ҳайдовчиси яраланди ва оламдан ўтди. Полиция билан бир неча отишмадан сўнг гумонланувчи қўлга олинди ва шахси аниқланди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ шаҳардаги отишмада жароҳат олган 7 нафар жонлантириш бўлимига ётқизилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)