Франциянинг Ницца шаҳрида 14 июль, пайшанба куни кечқурун уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлганлар орасида 10 нафар ёш бола ва ўсмирлар бўлган. Бу ҳақда Париж прокурори Франсуа Моленс сўзларига таяниб, Reuters маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
Аввалроқ 202 киши яралангани, шулардан 50 нафари оғир аҳволда экани ҳақида хабар берилганди. Теракт оқибатида 84 киши ҳалок бўлди.
Франция президенти Франсуа Олланд бўлиб ўтган мудҳиш ҳодисани террорчилар ҳужуми деб атади.
Изоҳ (0)