Португалия билан Европа Чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг Луиш Нани Испаниянинг «Валенсия» клуби билан келишувга эришди.
«Валенсия»нинг Twitter’даги расмий саҳифасига таяниб хабар берган «Чемпионат» шартнома шартлари ва унинг қанчага мўлжалланганига аниқлик киритмаган.
Бунга қадар Туркиянинг «Фенербахче» жамоаси шарафини ҳимоя қилган футболчи умумий ҳисобда 47 учрашувда иштирок этиб, 12 та гол уришга муваффақ бўлди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Евро—2016 доирасида эса Нани Португалиянинг барча — 7 та ўйинида иштирок этиб, ўз номига 3 та гол ёзиб қўйди ва 1 та голли узатишни амалга оширди.
Изоҳ (0)