Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Рикардо Куарежма Евро—2016 ғолиби медали тилладан бўлса, сотишга тайёрлигини билдирди. Шуниндек, футболчи қитъа биринчилигида португалияликлар муваффақиятига ишонмаган танқидчиларни эслаб ўтди, дея хабар беради «Спорт-Экспресс».
«Медални нима қиласиз дейсизми? Агар у олтиндан бўлса, сотиб юбораман. Танқидчиларимизга келсак, охирги кунларда негадир уларнинг овози чиқмай қолди. Уларнинг китоблари, журнал ва мақолалари яхшироқ сотилади, деб умид қиламан. Аммо сотувларнинг яхши эканлиги улар футболни бошқалардан кўра тузукроқ тушунишини англатмайди», — деди Куарежма.
Изоҳ (0)