Польшанинг «Заглембе» (Сосновец) клубининг сербиялик ҳимоячиси Жарко Удовичич «Сталь» (Мелец) жамоаси билан ўртоқлик учрашувида (1:3) ўз дарвозасига чиройли гол урди. Мазкур вазият видеоси YouTube’даги Leve na Esportiva 3 Ao Vivo каналида жойлаштирилди.
Ўйиннинг 62-дақиқасида, ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда футболчи тўпни ҳимоянинг чап қанотида қабул қилиб олди ва рақиб ҳужумчисини алдаб, дарвозаси томон йўл олди. Шундан сўнг жарима чизиғида, бурчакдан тўп йўллади. Тўп дарвозабондан ўтиб, тўсинга тегди ва дарвозага бориб тушди.
https://youtu.be/WkF6FNvg22A
Изоҳ (0)