АҚШ марказий қўмондонлиги Ўзбекистон чегарачиларига олтита MAN юк машинасини топширди. Бу ҳақда, АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Самарқандда ишлаб чиқарилган юк машиналарининг топширилиши 12 июль куни якунланди. Улар чегара қисмлари автопаркини кенгайтиради.
Ўтган йили АҚШ марказий қўмондонлиги ўзбекистонлик чегарачиларига 20 та шу турдаги транспорт воситаларини тақдим этган эди.
Изоҳ (0)