Беларуснинг Минск миллий аэропортида ноқулай об-ҳаво туфайли 8 самолёт шикастланди. Бу ҳақда 13 июль, чоршанба куни аэропорт матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Кучли шамол ва шиддатли ёмғир оқибатида аэропорт ҳудудида бир неча ҳаво кемаси шикастланиши содир бўлди. Бешта самолётда қулаб тушган конструкциялар бўлаклари излари қолган. Учта ҳаво кемаси жиддий шикастланди: икки самолёт бир-бири билан тўқнашди, бир енгил моторли самолёт ағдарилиб кетди», — дея хабар берган матбуот хизмати.
Табиий офат чоғида аэропорт ҳудудида ташриф буюрувчилар, йўловчилар ва ишчи-ходимлардан ҳеч ким жабрланмади. Офат оқибатларини бартараф этиш учун штаб ташкил этилди, ҳодиса тафсилотлари ва ҳаво кемаларига етказилган зарарни аниқлаш учун махсус комиссия ишламоқда.
Изоҳ (0)