Исроиллик журналист Давид Сулаймон Синай осмонида, Россиянинг Airbus A321 самолёти бортида теракт уюштирган террорчилар режасини такрорлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Бунинг учун у сохта ҳужжатлар билан Тель-Авив аэропортига фаррош бўлиб ишга ёлланди ва деярли барча бинолар, жумладан, ёпиқ ҳудудларга кириш имкониятига эга бўлди. Икки кун давомида 12 самолётда бўлиш ва аэропортда рухсат берилганидан ҳам эркинроқ ҳаракатланишга эришди. Журналистга кўра, у исталган ҳаво кемаси бортига чиқиши, ҳатто ходимларга багажни жойлаштиришда ёрдам бериши мумкин эди. У шу тариқа хавфсизлик хизматида шубҳа уйғотмоқчи бўлди, бироқ бунга ҳеч ким эътибор бермади.
Сулаймон бир неча самолётга газли ичимликлар банкасини олиб ўтаётганини видеога туширди. Россия лайнери бортида ҳаракатга келтирилган портловчи қурилма айнан шундай кўринишда бўлганди.
Аэропорт хавфсизлик хизмати журналистни орадан икки кун ўтибгина фош этишга муваффақ бўлди. Маъмурият бундай ҳолатлар бошқа такрорланмаслиги учун барча чоралар кўрилиши бошланганини маълум қилди. Давид Сулаймон устидан эса полицияга арз қилинди.
Изоҳ (0)