Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатидаги тартибсизликларда камида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Hindustan Times хабар берди.
Тартибсизликларга сабаб бўлган хавфсизлик кучларига оммавий ҳужумлар 8 июль, жума куни, Ҳиндистонда террорчи гуруҳ деб топилган «Ҳизб ул-Мужаҳидин»нинг 21 ёшли фаоли Музаффар Вани ўлдирилганидан сўнг бошланди.
Тўқнашувларда 1,3 минг киши жароҳат олди. Улардан 279 нафари касалхоналарга ётқизилди.
Изоҳ (0)