Тошкент марказидаги Осиё кўчасида Hyundai Tucson ва Matiz автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Ҳодиса гувоҳларининг таъкидлашича, Hyundai Tucson автомобили ичида уч киши бўлган Matiz’нинг ортидан келиб урилган, тўқнашувдан сўнг Matiz «20 метрча олдинга сурилиб кетган».
Тўқнашув Matiz’нинг тўхтаб қолгани натижасида юз берганми ёки Hyundai Tucson катта тезликда олдидаги автомобилга етиб олганми, бунга аниқлик киритилмаган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиб, жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)