Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасида Cobalt автомобили дўкон деворига бориб урилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида хабар қолдирилган.
Хабарга илова қилинган видеода қарама-қарши қатнов қисмига чиқиб кетган Cobalt деворга бориб урилган, йўлнинг у тарафида Nexia автомобилига зарар етганини кўриш мумкин.
Ҳодиса гувоҳларидан бирининг ёзишича, Cobalt ичида икки маст киши бўлган, уларни дарҳол олиб кетишган. Икки кишидан бири ҳайдовчи бўлганми-йўқми, уларни ким, қаерга олиб кетганига, аниқлик киритилмаган.
Мазкур авария натижасида жабрланганлар тўғрисида аниқ маълумот йўқ.
Изоҳ (0)