Тошкентнинг Қорасув даҳасида, ИИВ академияси яқинида «Жигули» ва Cobalt автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида хабар қолдирилган.
Ҳодиса қандай юз бергани аниқ эмас. Хабарга илова қилинган суратда фақат зарар кўрган «Жигули»ни кўриш мумкин — тўқнашув натижасида унинг олд томони пачоқ бўлган, олд ойнаси учиб кетган.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, авария натижасида ҳеч ким жиддий жабрланмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)