Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида давлат рақам белгиси ўрнига ТАЖRIBA деб ёзилган Chevrolet Cobalt ва Chevrolet Lacetti автомобилларининг суратлари эълон қилинди.
Гуруҳ фойдаланувчилари давлат рақам белгиси ўрнига ТАЖRIBA ёзуви туширилган Cobalt’ни шаҳарнинг турли нуқталарида кўрганини ёзган. Хабарга қолдирилган изоҳларда худди шундай ёзувли, шунингдек, «Диққат, газ!» белгиси ҳам ёпиштирилган Lacetti’нинг сурати қолдирилган.
«Водители Ташкента (Drivers.uz)» аъзоларидан бири ёзиб қолдирган «инсайдерлик маълумотлари»га кўра, «GM Uzbekistan газ баллон ускунаси билан жиҳозланган Lacetti ва Cobalt’ларни ёзги синовдан ўтказмоқда (аввалроқ қишки синовлар бўлиб ўтган)».
«Кузда газ баллон ускунаси ўрнатилган GM Uzbekistan автомобилларининг тақдимоти бўлиб ўтиши мумкин», — деб қўшимча қилган «инсайдерлик маълумотларини» улашган фойдаланувчи. Бошқа бир фойдаланувчининг ёзишича, бундай автомобилларда нафақат газ баллон ускунаси, балки янги двигатель, трансмиссия кабилар ҳам текшириб кўрилиши мумкин.
Тошкент кўчаларида давлат рақам белгиси ТАЖRIBA бўлган Lacetti ҳаракатланмоқда
Тошкент кўчаларида ТАЖRIBA белгиси остида Ravon Nexia’лар ҳаракатланмоқда
Изоҳ (0)