Яман президенти Абд Раббо Мансур Ҳодий эълон қилинмаган ташриф билан мамлакат марказий қисмидаги Мағриб вилоятининг шу номли пойтахтига келди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Al Arabiya телеканали маълумотларига кўра, доимий асосда Саудия Арабистонида яшаётган президент Мағриб жомеъ масжидида намоз ўқиган. Унга ташрифи чоғида мамлакат вазирлар маҳкамасининг бир неча аъзолари ҳамроҳлик қилган. Маълумот учун, Мағриб исёнчи хусийлар назоратида бўлган Сана вилояти билан чегарадош ҳисобланади.
Олдинлари Мансур Ҳодий Яманга камдан-кам келар, шунда ҳам ўтган йил ёзида хусийлардан озод этилган мамлакатнинг муваққат пойтахти Аданга бориш билан чекланарди.
Изоҳ (0)