Эрон ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-24 бомбардимончи самолёти 10 июль, якшанба куни патруллаш чоғида ҳалокатга учради. Бу ҳақда, мамлакат телевидениесига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Ҳаво кемасининг икки учувчиси ҳам катапульта ёрдамида омон қолгани билдирилмоқда.
Шероз шаҳри яқинида рўй берган ҳалокат сабаби ҳозирча аниқланмади.
Изоҳ (0)