Австралия бош вазири Малкольм Тернбулл 10 июль, якшанба куни матбуот анжуманида ўзи бошчилик қилаётган Либерал-миллий коалициянинг 2 июлда бўлиб ўтган парламент сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тернбулл бундай баёнот билан чиқишига овоз бериш натижаларини ҳисоблашда давом этаётган миллий сайлов қўмитасидан олинган хабарлар эмас, балки лейбористлар етакчиси Билл Шортен томонидан партияси мағлубиятини тан олиши сабаб бўлди.
Энди келгуси ҳафтада Тернбулл бош вазир сифатида қасамёд келтириши ва вазирлар маҳкамасининг янги таркибини шаклллантиришга киришиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)