Миср ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукрий 10 июль, якшанба куни Исроилга ташриф буюради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Миср ТИВ раҳбари бу давлатга тўққиз йил мобайнида биринчи бор келиши. Исроилда Шукрий бош вазир Биньямин Нетаньяху билан музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
Jerusalem Post маълумотларига кўра, Нетаньяху ва Шукрий минтақа кун тартибидаги қатор масалалар, жумладан, икки давлат муносабатлари ҳамда Исроил ва Фаластин ўртасида тинчлик музокаралари тикланишини муҳокама этади.
Изоҳ (0)