Марказий Хитойдаги Хунань провинциясида аҳолининг оммавий эвакуацияси ўтказилмоқда. Бу ердаги Хуажун уездида 10 июль, якшанба куни тошқин сувлари ҳимоя тўғонини бузиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳодиса оқибатидаги қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган. Сув босган ҳудудда 27 мингдан ошиқ киши истиқомат қилади.
Изоҳ (0)