Жанубий Судан пойтахти Жубадаги қуролли тўқнашувлар қурбонлари сони 270 кишидан ошди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Олдинроқ тўқнашувларда 150 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани билдирилганди.
Жубадаги тартибсизликлар 8 июль, жума куни мамлакат президенти Салва Киир тарафдорлари ва Риек Машарни қўллаб-қувватловчи собиқ исёнчилар ўртасида келиб чиқди. Маълумотларга кўра, ҳозирда ашаддий отишмалар БМТ миссияси жойлашган ҳудудларда бўлиб ўтмоқда.
Маълумот учун, Жанубий Судандаги буҳрон 2013 йил декабрида президентнинг исёнчилар собиқ етакчиси Риек Машарни ўринбосари лавозимидан бўшатиш тўғрисидаги қароридан сўнг авж олди. Икки сиёсатчининг қарама-қаршилиги турли элатларга мансуб бўлган тарафдорлари ўртасидаги шиддатли тўқнашувларга сабаб бўлди. Оқибатда 10 мингга яқин киши ҳалок бўлди, 2,2 миллион киши қочқинга айланди.
Изоҳ (0)