Буюк Британиядаги энг кекса аёл Глэдис Хупер 9 июль, шанба куни 113 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда унинг ўғли, 85 ёшли Дерек Хермистон маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Қизлик фамилияси Нэш бўлган Глэдис Хупер 1903 йил 18 январда Англия жанубида дунёга келганди. У Лондондаги таниқли пианиночи бўлиб етишди. Жек Пейн, Деброй Сомерс ва Морис Уинник бошқарувидаги машҳур оркестрларнинг концертларида иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШдаги энг кекса аёл Голди Михельсон ҳам 113 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)