АҚШ Ироқ ва Суриядаги ИШИДга қарши халқаро операция қўмондонини алмаштиради. The Washington Post нашрининг Пентагондаги манбаларига кўра, яқин орада ушбу лавозимга генерал-лейтенант Стивен Таунсенд тайинланади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
У ўтган йил октябридан бери қўшинларнинг бирлашган гуруҳини бошқараётган генерал Шон Макфарлендни алмаштиради. Ҳозирда Таунсенд Форт-Браггедаги (Шимолий Каролина штати) 18-ҳаво-десант корпусига қўмондонлик қилмоқда. Газета манбаларига кўра, у август ёки сентябрда ўз вазифасини бажаришга киришади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)