Канаданинг Саскачеван провинциясида кичик самолёт қулаши оқибатида бири киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Русуми маълум қилинмаган самолет Роканвилль шаҳри яқинида қулади. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаво кемаси бортида фақат бир киши — учувчи бўлган. Унинг шахси аниқланмоқда.
Канада транспорт вазирлиги ва полиция биргаликда ҳодиса тафсилотларини ўрганишга киришди.
Изоҳ (0)