Вустер шаҳрида (Массачусетс штати) истиқомат қилувчи АҚШнинг энг кекса аёли Голди Михельсон 113 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Михельсон 1902 йили Россия империясининг Елисаветград шаҳрида (ҳозирги Кировоград, Украина) туғилган ва болалик чоғида ота-онаси билан АҚШга кўчиб ўтганди. Бу ерда у нуфузли Браун университетитини тамомлади.
Gerontology Research Group геронтология хизматига кўра, энди Нью-Жерси штатида яшовчи 113 ёшли Адель Данлап АҚШдаги энг кекса аёл ҳисобланади.
Изоҳ (0)