Мексика шимолидаги Тамаулипас штатида 9 июль, шанба куни 14 киши зўравонлик қурбони бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Штат расмийларига кўра, Сьюдад-Виктория шаҳрида жиноятчилар 11 киши — икки эркак, тўрт аёл ва беш нафар боладан иборат оиланинг умрига зомин бўлди. Яна бир қуролли ҳужумда эса икки аёл ва бир эркак ўлдирилди.
Тамаулипас ҳукумати бош котиби Эрминио Гарса Паласиоснинг таъкидлашича, штат ва федерал ҳуқуқ-тартибот идоралари қотилларни қидиришга киришди. Тергов қотилликларга шаҳардаги жиноий гуруҳлар ўртасидаги можаро сабаб бўлган деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)