АҚШнинг Даллас шаҳрида бўлиб ўтган отишмадан сўнг ҳибсга олинган гумонланувчилардан бири шаҳар ичида бомбалар жойлаштирилганини маълум қилди. Бу ҳақда CNN телеканалига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Гумонланувчи, шунингдек, янада кўпроқ полиция ходими жабрланишини айтди.
Аввалроқ Даллас шаҳрида қора танлиларни ўлдиришга қарши ўтказилган намойишларда тўрт нафар полиция ходими ҳалок бўлгани, 7 нафари яралангани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, 6 июль куни АҚШнинг Миннесота штатидаги Фолкон-Хайтс шаҳрида полициячи қора танли эркакнинг машинасини тўхтатиб, афроамерикаликни отиб ўлдирган эди. Ушбу воқеа қора танлиларнинг норозилигига сабаб бўлди.
Изоҳ (0)