Саудия Арабистонида терактларга алоқадорликда гумон қилинган 19 киши ҳибсга олинди
Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги мамлакатда амалга оширилган туркум терактларга алоқадорликда гумон қилиб, 19 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар бермоқда.
Телеканалга кўра, қўлга олинганларнинг 12 нафари покистонликлар, 7 нафари эса маҳалллий фуқаролардир.
Шунингдек, расмийлар Мадинадаги Пайғамбар (с.а.в) масжиди олдида ўзини портлатган худкуш номини ҳам ошкор қилди. У 26 ёшли Ноир Муслам Ҳаммад ал-Нижодий бўлиб чиқди. ИИВ вакилларининг билдиришича, у аввалроқ гиёҳвандликка ружу қўйган.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар