Ироқ пойтахтининг Каррада туманидаги шиалар зиёратгоҳи яқинида автомобиль портлатилиши оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди ва 45 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бағдоддаги ҳарбий қўмондонлик вакилига кўра, миналаштирилган машина Каррада марказида, одамлар байрам тайёргарлиги учун бозорлик қилаётган чоғда содир бўлган.
Биринчи портлашдан кейиноқ Бағдод шимолидаги бозор ҳудудида жойлашган шаршара яқинида яна бир миналаштирилган автомобиль портлади. Иккинчи терактда олти киши қурбон бўлди, 12 киши яраланди.
Мазкур портлашлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)