АҚШ президенти Барак Обама Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали суҳбатлашди, деб ёзади «Газета.ru» Оқ уй матбуот хизматига таяниб.
Обама Америка халқи номидан Туркияга Истанбул аэропортидаги теракт муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.
АҚШ президенти Эрдўғон ва мамлакат маъмуриятининг Исроил билан алоқаларни нормаллаштиришга интилишлари, шунингдек, Россия билан кескин муносабатларни юмшатишга қаратилган қадамларини юқори баҳолади.
Бундан ташқари, Обама Туркияга Истанбулдаги терактни текширишда ёрдам таклиф қилди.
Аввалроқ Эрдўғон Путин билан G20 саммитида учрашишини тасдиқлаган эди.
Изоҳ (0)