Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Хитойда бўлиб ўтадиган G20 саммитида Россия президенти Владимир Путин билан учрашув режалаштирилганини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru» маҳаллий телевидениега таяниб.
«Путин билан учрашувимиз аввалдан ҳал қилинган эди», — деди у.
Эрдўғон, шунингдек, россиялик ҳамкасби билан телефон суҳбати чоғида мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни яхшилаш учун жиддий қадамлар ташланганини таъкидлади.
G20 саммити 4—5 сентябрь кунлари Ханчжоуда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)