Турк разведкаси июнь ойи бошларида мамлакат махсус хизматларини Истанбулдаги Отатурк номли халқаро аэропортга ИШИД томонидан уюштираладиган террорчилик ҳужуми ҳақида огоҳлантирган. Бу ҳақда CNN Turk маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Туркия бош вазири Бинали Йилдирим ҳам аэропортга уюштирилган ҳужум ортида ИШИД террорчилик гуруҳи турганини тахмин қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 28 июнь, сешанба куни кечки пайт уч нафар худкуш террорчи Истанбул аэропортининг халқаро терминалида ўзини портлатиб юборди. Охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 43 киши ҳалок бўлди, 230 нафардан ошиқ киши жароҳат олди. Ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқароси борлиги айтилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)